Каттақўрғонда депутатлик бирлашмаларининг вазифалари муҳокама қилинди

19.12.2018, 17:31

Каттақўрғонда депутатлик бирлашмаларининг  вазифалари муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” номли маърузаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда асосий эътибор мазкур маърузани ҳар томонлама ўрганиш, партия ва депутатлик бирлашмаларининг маърузадан келиб чиқувчи вазифалари ҳамда партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш йўлларига қаратилди.

Йиғилишда шунингдек, 2018 йил ноябрь-декабрь ойларида партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби З.Башировнинг ҳисоботи эшитилди.

– Йил охиригача партия аъзолари сонини икки баробарга ошириш белгиланган эди, – дейди З.Баширов. – Шу боис, барча имкониятларни ишга солиб, бу масалага алоҳида эътибор қаратдик. Яна бир гап. Аъзолик бадалларини ундириш ҳам асосий вазифаларимиз сирасига киради. Лекин жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бадал тушуриш бўйича қўйилган режани 70 фоизга ҳам бажара олмадик. Шу сабабли, бу масалага эътиборни янада кучайтиришимиз керак.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Артиқовнинг ҳам ахбороти тингланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+