Давлат идоралари олдидаги аниқ вазифалар белгилаб берилди

28.12.2018, 14:49

Давлат идоралари олдидаги аниқ вазифалар белгилаб берилди
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барчамизни янги марралар сари илҳомлантирди. Бу галги Мурожаатнома ҳам том маънода мамлакатимизни янада юксалтириш, тараққиётини таъминлашга қаратилди.
 
Ўтган йилги Мурожаатномада 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ўз ифодасини топган эди.
 
Мурожаатнома концепцияси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ тузилган. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар каби беш қисмда бу соҳаларда амалга оширилган ишлар атрофлича баён қилинган.
 
Бу йилгисида ҳам ҳар бир йўналишда иқтисодиёт, давлат бошқаруви, ташқи сиёсат масалаларида аниқ вазифалар белгиландики, буларни ҳаммасини бирлаштириб турувчи ягона ғоя бор. У ҳам бўлса, юртимиздаги ҳар бир фуқаро миллати, тили, динидан қатъий назар улар тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Бу борада белгилаб берилган вазифалар ижроси келгусида ўз самарасини беради. Муҳими ҳар бир давлат идоралари олдидаги аниқ вазифаларни белгилаб берди. Бу борада депутатларимиз олдида ҳам катта масъулият бор. Ушбу ислоҳотларни амалга оширишни ҳуқуқий таъминлаш, қабул қилинаётган қонун ва қарорларни сўзсиз ижро этилиши устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш давр талабидир.
 
Сўнгги йилларда мамлакатимиз мудофаа тизимида кенг қамровли ўзгаришлар, ривожланишлар бўлди. Миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлик даражаси ортиб, хавфсизлигимизга рахна соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши турадиган замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланди.
 
Ўтган вақт давомида мудофаа соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Мудофаа доктринасининг қабул қилиниши энг аввало Қуролли Кучларимизнинг битта мақсад, яъни, халқимизнинг тинчлиги учун хизмат қилади. Эндиликда аскарларимиз чет давлатларда хизмат қилмайди, бошқа мамлакатларда ҳарбий базаларимиз қурилишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси давлатимизнинг тинчликпарвар сиёсат тарафдори эканидан далолат. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳарбий қудрати 68 фоизга ошди. Бу ўз ўзидан бўлгани йўқ.
 
Келгусида ҳарбий соҳадаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш, армиямизнинг жанговар шайлигини ошириш ва мудофаа саноатини янада кучайтиш, айниқса, қўшни давлатлар билан дўстлигимизни мустаҳкамлаб, чегаралар дахлсизлигини таъминлаш ишлари ривожлантирилади. Президентимизнинг Мурожаатномаси бу жараёнда муҳим дастуриламал вазифасини бажаради.
 
Раҳим Ҳакимов,
 
Олий Мажлис Қонунчилик
 
палатасидаги O'zLiDeP
 
фракцияси аъзоси
  • Кўрилди
    1230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+