Депутат наманганлик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

26.01.2024, 18:08

Депутат наманганлик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Наманган Давлат университети ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтида талаба ёшлар билан учрашди.

Депутат «Ўзбекистон - 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди. Унда белгиланган бешта устувор йўналиш, юзта мақсад ҳақида сўз юритди. Хусусан, биринчи устувор йўналишда белгиланган ёшларнинг олий таълим олишлари учун яратиладиган имкониятларга эътиборни қаратди. Биргина Наманган вилоятининг ўзида кейинги беш йил ичида олий таълим муассасалари сони учтадан ўн биттага етганлиги, хусусий олийгоҳлар очилаётганлиги ҳақида тўхталди.

Шунингдек, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, 2024 йилнинг "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"  деб эълон қилингани ва бундан кўзда тутилаётган мақсад ва вазифаларга эътиборни қаратди. Шу ўринда O'zLiDeP нинг ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича партиявий лойиҳалари билан ҳам таништириб ўтди.

Тадбирда НамДУ талабаларидан Озодбек Мамашукуров, Бунёд Ғофуров, Малика Усмонова, Наманган муҳандислик-қурилиши институтидан Самандар Сидиқжонов, Дониёр Жакбаров ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол илтирок этдилар.

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+