2019 йилда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қулай муҳит яратилади

05.01.2019, 15:58

2019 йилда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қулай муҳит яратилади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2019 йилда ҳаётнинг барча жабҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган фаолиятимиз йўналишларини белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлди. Унда соҳалар кесимида бажарилиши керак бўлган устувор вазифаларнинг аниқ кўрсаткичлари акс этган.

Мурожаатномада давлат-хусусий шериклик асосида янги маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, уларни замонавий ёшлар масканларига айлантириш кераклигини, ушбу боғлар таркибида биринчи навбатда спорт майдончалари, амфитеатр ва кичик саҳналар, кутубхона, “Китоб кафелари” бўлиши лозимлиги таъкидланди. Бу эса аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини унумли сарфлашини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Айни пайтда вилоятимизда 20 га яқин янгича усул ва ёндошувларга асосланган ичи китоб билан тўлдирилган “Китоб жавонлари” (Халқ кутубхоналари) ўрнатилди. Шунингдек, ёшларни билим олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши, бўш вақтини мазмунли ўтишига хизмат қилувчи 10 га яқин “Китоб кафелари” фойдаланишга топширилди. Айтиш жоиз, бу каби хайрли ишлар 2019 йилда ҳам давом этади. Жорий йилда лойиҳани кенгайтириб, бутун шаҳар бўйлаб жами 500 “Китоб жавони” ўрнатишни режалаштиряпмиз. Шу билан бирга, чекка ҳудудлардаги аҳолига зиё улашиш мақсадида “Китоб автобуслари”ни ташкил этмоқчимиз.

Яна бир гап. Мурожаатномада ёшлар билан ишлаш устувор вазифалардан экани таъкидланди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада O‘zLiDeP ҳам ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олди. Энди бор куч-ғайратимизни белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратамиз.

 Маъруф МЎМИНОВ,

 “Наманган китоб олами” МЧЖ раҳбари,

 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    1845
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+