Вазифалар ижроси – бош мақсадимиз

11.12.2017, 12:18

Вазифалар ижроси – бош мақсадимиз

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллик тантанасида давлатимиз раҳбари жуда кўп мақсадларни, эзгу тамойилларни илгари сурдилар. Шу билан бирга барча соҳалардаги қатор бир-биридан долзарб вазифаларни белгилаб бердилар.

Тўғри, камчиликлар етарли, аммо уларни самарали ҳал қила билиш депутатнинг маҳоратига боғлиқ. Президентимиз ўз маърузаларида биз депутатлар фаолитига алоҳида урғу бериб, ҳокимиятнинг халқ сайлаган вакиллик органлари – парламент, халқ депутатлари кенгашларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва аҳамияти тубдан ўзгарганлигини, Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилганлигини таъкидладилар. Демак, булар билан парламент ва жамоатчилик назорати институтлари фаолияти мустаҳкамланмоқда. 

Президентимиз мажбурий меҳнатни таъқиқлаш масаласига алоҳида ёндашдилар. Бу борада Конституцяимизнинг 37-моддасида ҳам қатъий белгилаб қўйилган. Бугун вилоятимизда ҳам бу масалада ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Барчамизга маълум, депутат ва сенаторлардан иборат ишчи гуруҳларининг жойларга ташрифи мазкур муаммони бартараф этишда парламент назоратини амалга оширмоқда. 

Юртбошимиз ўз маърузаларида барча ислоҳотлар халқимиз учунлигини яна бир бор қатъий таъкидладилар. Йил давомида мамлакатимизда амалга оширилган ишларга «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак», деган даъват пойдевор бўлди. Бу эса юртдошларимиз қалбида акс садо бериб, барчамизни Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этишга руҳлантирди. 

Тоҳиржон ТОЛИПОВ,

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси.

  • Кўрилди
    1234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+