O‘zLiDeP кўмагида Фарҳоджон Ибрагимов оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди

16.01.2019, 20:16

O‘zLiDeP кўмагида Фарҳоджон Ибрагимов оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди

Фарҳоджон Ибрагимов Наманган шаҳар Алпомиш МФЙда истиқомат қилади. Унинг чорвачиликка қизиқиши болаликдан бошланган. Шу боис, Фарҳод чорвачиликни йўлга қўйиб, оила аъзолари  бандлигини таъминлашни кўнглига тугди.

Хатто шаҳардаги “Ҳамкорбанк” АТБга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олиш учун мурожаат қилди. Лекин банк ходимлари баъзи сабабларга кўра кредит беришни кечиктириб, пайсалга солаверди. Охир-оқибат Фарҳод Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қошидаги O‘zLiDeP  БПТга мурожаат қилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай  мазкур масала БПТ раиси ташаббуси билан ижобий ҳал этилди.

–Партия фаолларига раҳмат, уларнинг кўмагида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйдик, –дейди Ф.Ибрагимов. –Ҳозир банкдан олган 13,5 млн. сўм кредит эвазига 3 қорамол олганмиз. Энди фарзандларимиз ҳам ишли бўлиб, оиламиз даромадига ҳисса қўшишади.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    1247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+