O‘zLiDeP талабаларга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

21.01.2019, 21:47

O‘zLiDeP талабаларга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Сиёсий таълим маркази Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган семинар ташкил этди. 

Қайд этилганидек, Президентимизнинг Мурожаатномаси янги воқелик, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш билан бирга, халқимиз онги-қалбида ҳам туб бурилиш ясай олгани билан аҳамиятлидир.

–Мурожаатномада ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди, – дейди  Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси О.Назаров. – Шу билан бирга, жорий йилда мазкур жамғарма учун 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш ва шу орқали 50 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш кераклиги айтиб ўтилди.

Тадбирда Мурожаатномада баён этилган режа ва лойиҳалар мамлакатимиз тараққиётини, Ватанимиз обрў-эътиборини янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилгани таъкидланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+