O’zLiDeP сайёр қабулида Г.Алимованинг ногирон опаси учун ҳамшира бириктирилди

29.01.2019, 17:13

O’zLiDeP сайёр қабулида Г.Алимованинг ногирон опаси учун ҳамшира бириктирилди

Гуллола Алимова Шаҳрихон туманидаги Муллабой маҳалласида истиқомат қилади. Унинг қарамоғидаги ногирон опаси учун патронаж ҳамширасининг кўмаги сув ва ҳаводек зарур. Аммо тиббиёт ходимлари бир неча чақирувлардан кейин келишади.

Мазкур ҳолатдан тоқати тоқ бўлган фуқаро O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши томонидан “Муллабой” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда ўз мурожаатига ечим топди.

Партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан Г.Алимованинг муаммоси жойида ҳал этилди. Опаси учун ҳудуд ҳамшираси бириктирилиб, моддий ёрдам сифатида тадбиркор Умиджон Мамажонов томонидан 200 килограмм кўмир ёқилғиси ҳам ажратилди.

Шу маҳаллада яшовчи Зулҳумор Раҳимованинг ҳам муаммоси кўп. Ўтган йили газдан нотўғри фойдалангани учун уйида ёнғин содир бўлган. Фожеа оқибатида оила аъзолари – икки фарзанди қаттиқ жароҳатланган, турмуш ўртоғи ҳалок бўлган. Шу боис, фарзандларини даволатиш учун имконияти етарли эмас, ордер керак.

Унинг мурожаатини O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шавкатбек Отабоев ўз зиммасига олиб, жойида ҳал этиб берди.

–Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксариятини қиш мавсумидаги масалалар ташкил этади, – дейди O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши ижрочи котиби Садоқат Мақсудова. – Шу боис, тадбиркорлар ҳомийлиги асосида эҳтиёжманд фуқароларимизга кўмир ёқилғиси ва суюлтирилган газ баллонлари олиб бердик. 

        Олимжон ТАЛИПОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1048
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+