Аҳолини қандай муаммо қийнамоқда?

01.02.2019, 18:52

Аҳолини қандай муаммо қийнамоқда?

Данғара туманида яшовчи Равшанжон Қосимов ўтган йили тадбиркорликни янада кенгайтириш мақсадида “Алоқабанк” Қўқон шаҳар филиалидан 100 миллион сўм кредит олиш учун барча ҳужжатларни тақдим этган. Аммо банк томонидан негадир тадбиркорнинг мурожаати амалий ҳал этилмай келмоқда. Тадбиркор мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Шарофутдиновга мурожаат қилди, муаммо бўйича тегишли ташкилотга сўров юборилди.

Айни кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ жойларга чиқиб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда, уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари Марғилон шаҳрида аҳоли билан юзма-юз ўтказган мулоқотлари чоғида фуқаролар томонидан турли масалаларга оид 50 дан зиёд мурожаат бўлди. Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи С.Тожибоев ва А.Мамаризаев “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида кредит олишда амалий ёрдам сўради. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда шаҳар аҳолисини суюлтирилган газ баллонини белгиланган муддатда етказиб бермаслик муаммоси қийнамоқда.

– Қишнинг совуқ кунларида суюлтирилган газ баллони вақтида бўлмагани боис қийналмоқдамиз, – дейди Чорчинор маҳалласида яшовчи Ҳамидулло Саидов. – 70-75 кунда алмаштиргани келишади. Ахир бу икки ярим ой дегани-ку?! Биз бугун ана шу масалани амалий ҳал этиш борасида ёрдам сўрадик.

Ишчи гуруҳ томонидан муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+