“Кечкелдик”да кечикаётган масалалар

08.02.2019, 23:48

“Кечкелдик”да кечикаётган масалалар

O’zLiDeP Нуробод туман Кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳудуддаги “Кечкелдик” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Унда туман ҳокими Фахриддин Зоиров, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда мутассадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларга оид кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Эътиборлиси, мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди.

Масалан, “Кечкелдик” МФЙда яшовчи Авғон Юлдошев “Кечкелдик” қишлоғидан Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари йўналиши бўйича автобус қатновини йўлга қўйиш лозимлигини айтиб, қишлоққа қатнаётган йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солишда кўмак сўради.

Унинг мурожаатини халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Асомиддин Зиятов ўз зиммасига олиб, шу масала юзасидан тегишли ташкилотларга сўров чиқарадиган бўлди.

Шу маҳаллада яшовчи Саломат Қаҳрамонова эса қишлоқ врачлик пунктини қайта тиклаш ва уй-жой қуриш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат жойида мутасаддилар томонидан ўрганилди ва назоратга олинди.

 Шунингдек, Зокир Юлдошев эскириб қолган симёғочларни алмаштириш бўйича мурожаат қилган бўлса, Мансур Амиров “Кечкелдик” қишлоғини 2020 йилги “Обод қишлоқ” Дастурига киритиш, 1,5 км узунликдаги зовурни қазишда кўмак сўради.

Сайёр қабул якунида аҳоли мурожаатлари ижроси юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқ берилди ва ижроси назоратга олинди.

Ана шундай қабуллардан бири O’zLiDeP Жомбой туман Кенгаши томонидан “Эски Жомбой” ва “Найман” маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси А.Холжигитов одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганди.

Учрашув давомида “Найман” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ ота-оналар  ҳудуддаги 50 ўринга мўлжалланган 30 МТМда айни чоғда 75 бола тарбияланаётгани, 20 нафардан ортиқ болажонлар эса навбатда турганидан шикоят қилишди. Қолаверса, ушбу боғча биноси бугунги замон талабларига жавоб бермаслигини айтиб, боғчани қайта таъмирлаш кераклигини билдирди.

Халқ ноиби А.Холжигитов томонидан мазкур мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

 Ҳудуд аҳлининг маҳаллада электр-энергия, газ баллонларини ўз вақтида эгаларига етказиш бўйича қилган мурожаати эса жойида ҳал этилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-02-11 08:58:53

Партиямиз томонидан ҳудудларда ўткарилаётган бундай сайёр қабуллар ўзининг самарасини бермоқда ва электоратимиз олдида O’zLiDeP нинг мавқеини ҳам оширмоқда.


Гулсара2019-02-09 08:26:11

Ассалому алайкум. Мехнатларингиз ва ишларингиз учун рахмат. Фикрим шундай: туман кишлок "кечкелдик" номини у́згартиришни таклиф киламан. Шу жой тарихини у́рганган холда ахоли ахлига муносиб номланишини су́райман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+