Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди

05.05.2023, 12:53

Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати  ҳал қилинди

Барча ерда бўлганидек, Қоракўл туманида ҳам аҳоли саломатлигини сақлашга,  келиб чиқиши мумкин бўлган турли касалликларнинг олдини олишга, даволаш профилактика ишларини давр талаблари асосида олиб боришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу муҳим жараёнда тумандаги OʻzLiDeP фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам ўз ўрни ва муносиб ҳиссаси бор, албатта.

Яқинда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, OʻzLiDeP туман Кенгаши раиси, маҳаллий Кенгаш депутати Элёр Олтиев томонидан “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида сайлов округига қарашли МФЙлар аҳолиси иштирокида  навбатдаги сайёр  қабул ўтказилди.

Қабул давомида 16 нафар фуқароларнинг  мурожаатлари тингланди.  Мурожаатларнинг кўпчилиги тиббиёт соҳасида доимий иш билан таъминлаш, даволаш муассасалариги ордер ажратиш сингари масалаларда бўлиб уларнинг аксарияти депутат томонидан ўз жойида ҳал этилди. 

Шу тариқа "Эски қаъла" МФЙда яшовчи фуқаролар Дилноза Қурбонова ва Нигора Нурмаматовалар туман тиббиёт бирлашмасига кичик тиббий ходим сифатида ишга жойлаштирилди, 3 нафар фуқарога вилоят  касалхонасига даволаниши учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан навбатсиз  қўшимча имтиёзли йўлланма (ордер) ажратилишига эришилди, 5 нафар фуқаро марказий касалхонада стационар тартибида даволаниш учун ётқизилган бўлса, 4 нафари амбулатор даволанадиган бўлди.

Қабул давомида бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари асосида амалдаги қонунлар ҳамда кейинги пайтда уларга киритилган ўзгартиришлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

OʻzLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    852
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+