Андижон вилоят ИИБ ходимлари қандай ишлаяпти?

11.02.2019, 22:17

Андижон вилоят ИИБ ходимлари қандай ишлаяпти?

Асака тумани Эргашобод маҳалласида яшовчи Д.Айсақовадан оилавий келишмовчилик бўйича тушган аризани ўрганиш жараёнида ҳудуднинг профилактика инспектори билан бевосита ва билвосита ишлашга тўғри келди. Дарз кетаётган оилани сақлаб қолиш осон бўлмади. Маҳалла оқсоқоллари, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг тушунтириш ишлари натижасида ажримларнинг  олди олинди.  

Шу ўринда савол туғилади: нега айни вақтга қадар “эрка” куёвнинг хурмача қилиқларидан профилактика инспектори хабардор бўлмаган? Ахир улар ҳудуди, хонадонлар тинчлиги, фуқаролар осойишталаги йўлида фидойи бўлишлари керак эмасми? Демак, уларга сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ўқувлар керак...

Айни мақсадлар бугун бутун республика бўйлаб вилоятларда ташкил этилаётган Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича сайёр ўқувларида ўз аксини топаётгани қувонарли.

–Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти томонидан жойларда бўлгани каби Андижон вилоят ИИБ бошқармаси ва туман бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, профилактика инспекторлари хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқитилмоқда, – дейди ИИБ малака ошириш институти бошлиғи ўринбосари Олимжон Аҳмедов. – Ўқув йиғинига жалб қилинган раҳбар ходимлари ва вилоятнинг турли туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 32 нафар профилактика инспекторлари “Муаммоли вазият”, “Ақлий ҳужум”, “Тушунчалар таҳлили” каби замонавий интерактив усуллар билан ўзлари дуч келадиган турфа масалаларни қандай ечиш бўйича билимларини оширяпти.

Таъкидлаш керак, мазкур жараёнда партия Андижон вилоят Кенгаши ва O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари ҳам ўз таклифлари билан иштирок этгани оилавий муаммолар бўйича уларга келиб тушадиган мурожаатларни ҳал этишда профилактика инспекторлари билан ҳамкорликдаги ишларни янада мустаҳкамланиши учун замин бўлди.

–Ўқув машғулотлари давомида ўргатилган билимларнинг деярли барчаси бизнинг вазифаларимиз билан узвий боғлиқлигини кўрдик, – дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Жаҳонгир Жиянов. – Муҳими, дарс жараёнларида тингловчиларга соҳавий хизматлари юзасидан ташкилотлар, жамоатчилик кенгашлари, депутатлар билан ҳамкорликни тўғри ва самарали ташкил этиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Беш кун давом этган сайёр ўқув йиғини якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Барно2019-02-14 21:45:00

Зилолахон Рахмонова сизни маколаларингизни хар бирини укийман. Жудда хам долзарб мавзуларни ёритасиз. Ишларингизга ривож тилайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+