Президент эътибори – юксак шараф

11.12.2017, 14:57

Президент эътибори – юксак шараф

Бугун мамлакатимизда фермерларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳар қачонгидан юқори. Бу, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида янада яққол ифодасини топди.

Айни кунда республикамиздаги жами 12 мингдан зиёд фермер хўжалиги раҳбарларини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Мен ҳам Избоскан туманидаги “Яккатут Абдуллажон” кўп тармоқли фермер хўжалигини 2007 йилда ташкил қилганман. Бугунга келиб, олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг ривожланиши натижасида фермер хўжалигимда 30 нафар ёшлар доимий, 20 нафар маҳалладошларим мавсумий иш билан таъминланган. 

Давлатимиз раҳбари томонидан аграр соҳани диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали биз-соҳа вакилларининг даромадини ошириш борасида олиб бораётган тизимли ишлар бизни ютуқлар, янги марралар сари ундаётгани аниқ. Жумладан, яқиндагина Хоразм вилоятида партиямиз “Ёшлар қаноти” томонидан “Ёш фермер” кўрик-танловининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олганим ҳам давлатимизда фермерларга кўрсатилаётган юксак эътибор самарасидир.

Президентимиз ҳам ўз маърузасида меҳнатларимиз эътирофи баробарида олдимизга қатор вазифаларни қўйди. Эндиликда биринчи вазифамиз ердан унумли фойдаланиш ва уни талон-тарож қилишнинг олдини олиш борасида муҳим самарага эришишдир.  Хўжалигимизда мавжуд 50 гектар ер майдонининг ҳосилдорлиги паст бўлган майдонларида карам, картошка, сабзи. пиёз, саримсоқпиёз каби экин турларини экиб, ҳам ернинг унумдорлигини оширишга ҳаракат қилдик, ҳам ички бозорларимизни озиқ-овқат  маҳсулотлари билан таъминладик.

Юртбошимизнинг ҳар бир эътирофлари, ҳар бир топшириқлари бизни қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳиссамизни қўшишга даъват қилади.

Аббосбек Ҳожиматов,

Андижон вилоятидаги “Яккатут Абдуллажон”

фермер хўжалиги раҳбари

  • Кўрилди
    1052
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+