O‘zLiDeP ташкил этган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида 165 нафар қўнғиротлик ёшлар ишли бўлди
25.02.2019, 22:28

O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этди.
Унда туман бўйича 50 дан ортиқ иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар 367 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш иш ўринларига 327 мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 26 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилган бўлса, 165 нафари доимий иш ўринлари билан таъминланди.
“Таклиф қилинган иш ўринлари билан яқиндан танишдим. Мутахассислигим бўйича туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашдим. Очиғи, бундан жуда хурсандман. Энди халқимиз саломатлиги, ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қиламиз”, – дейди Ж.Бабаназарова.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти билан танишди
09.12.2019, 18:09
-
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов хоразмлик сайловчилар билан учрашди
09.12.2019, 17:35
-
А.Шодмонов Самарқанд шаҳридаги сайловчилар билан учрашди
09.12.2019, 16:52
-
Қулай, сифатли ва профессионал тиббиёт
07.12.2019, 18:11
-
Актам Хаитовнинг ишончли вакили деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди
07.12.2019, 17:52
Фикрингизни қолдиринг