O‘zLiDeP Камар қишлоғида ташкил этилган кутубхона фондига 100 дан ортиқ адабиётлар совға қилди

28.02.2019, 12:03

O‘zLiDeP Камар қишлоғида ташкил этилган кутубхона фондига 100 дан ортиқ адабиётлар совға қилди

Жиззах вилояти ҳокимлиги, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, вилоят ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида Бахмал туманидаги Камар қишлоғида 2000 дан ортиқ китоб фондига эга бўлган янги кутубхона ташкил этилди.

  Шу муносабат билан O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан мазкур кутубхонада “Китоб – маънавият бешиги” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, айниқса, таълим муассасалари, маҳалла, ҳар бир оилада китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

–Ёшларда китобхонлик кўникмаларини шакллантиришда оиланинг ўрни беқиёс, – дейди O‘zLiDeP Бахмал туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Баходир Қаюмов. – Шу боис, бугунги тадбирга ёшларнинг ота-оналарини, маҳалла фаолларини ҳам жалб қилдик. Мақсад битта, китобсевар оилалар сонини кўпайтириш, ҳар бир маҳаллада мўъжаз бўлса-да  кутубхоналар ташкил қилиш.

–Бугунги тадбир барчамизда катта таассурот қолдирди, – дейди тумандаги 35-мактаб ўқувчиси Маржона Анорбоева. – Мулоқотлардан шуни англадикки, кўп ҳолларда айнан қунтсизлик сабаб, китоб ўқишга вақт топа олмаймиз. Бироқ, бугун юксак натижаларга эришаман деган киши, албатта кўпроқ мутолаа қилиши керак. 

Тадбир якунида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан кутубхона фондига 100 дан ортиқ адабиётлар тақдим этилди.

 Холмат ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+