“Таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришда O‘zLiDeP билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак”, дейди Умида Юлдашева

16.03.2019, 11:47

“Таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришда O‘zLiDeP билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак”, дейди Умида Юлдашева

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Яккасарой туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Баркамол авлод – келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейда ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, партия фаоллари ҳамда ўқувчи ёшлар  қатнашди.

Тадбирда юксак маънавиятли, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.

“Ҳақиқатдан ҳам кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш борасида изчил ишлар амалга оширилди. Лекин уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган бундай чора-тадбирлар етарли даражада самара бермаяпти. Шу боисдан, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришда O‘zLiDeP билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак”, – дейди Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицей директори Умида Юлдашева.

Тадбирда ёшларга O‘zLiDeP мақсад ва вазифалари ҳақида кенгроқ маълумотлар берилиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. 

Мурод ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+