Фарғоналик тарафдорларимиз сони 100 нафарга кўпайди

17.03.2019, 07:34

Фарғоналик тарафдорларимиз сони 100 нафарга кўпайди

Фарғона шаҳридаги “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятида “Муқаддассан аёл” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.

 O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ва “Фарғона ёғ-мой” АЖ ҳамкорлигида ўтказилган танловда Андижон, Наманган вилоятида фаолият юритаётган “Ёғ-мой” ва “Тола текистил” акциядорлик жамиятлари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб танловда иштирокчиларнинг хозиржавоблиги, ижодий салоҳияти, саришта-ю чаққонлиги билан бир қаторда сиёсий саводхонлиги ҳам синовдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати эса иштирокчиларни муносиб баҳолаб боришди.

“Танловга Наманган вилоятидан келдик. Очиғи, танлов давомида келинимни саҳнада махорат билан иштирок этишини кўриб, жуда фахрландим. Айниқса, санъаткорларни чиқиши, иштирокчи қизларимизни ҳар томонлама фаоллиги биз томошабинларни ҳайратга солди”, – дейди Шарофат опа.

“Ҳозир очиғи жудаям катта ҳаяжондаман. Боиси, танловнинг 1-ўринига лойиқ деб топилдим. Яна бир қувонарли жиҳати, бугун мен халқимизга ҳамиша ҳамнафас бўлган O‘zLiDePга аъзо бўлдим”, – дейди мусобақа ғолиби, “Фарғона ёғ-мой” АЖ ходими Соҳибахон Эрматова.

Таъкидлаш керак, танлов сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган “Фарғона ёғ-мой” АЖ ишчи-ходимларининг 100 нафари партия сафига қабул қилинди.

Шоҳиста ТОЛИПОВА,

  O‘zLiDeP Фарғона

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1262
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+