Ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли

17.03.2019, 07:39

Ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши  ҳамкорлигида “Ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли” мавзусида конференция ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган тадбирда партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда талаба ёшлар қатнашди.

Конференцияда юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг  вилоят Кенгаши  раҳбарлари “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сиёсий партиялар ва депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.

Жумладан, O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Илҳом Ботиров сўзга чиқиб, мамлакатимизда Ўзбекистон Либерал- демократик партияси сафи кундан-кунга ёшлар ҳисобига кенгаяётганини фахр билан эътироф этди.

“Бугун вилоятимизда партиямиз аъзолари сони 77 мингга яқин.  Шулардан 48 фоизи, яъни қарийб 37 минг нафарни ёшлар ташкил этмоқда. Бу рақамлар бизни қувонтиради улар орасида тадбиркорликни бошлаётган ёшлардан тортиб, соҳада ўз ўрнини топган ҳамюртларимиз ҳам бор”, – дейди И.Ботиров.

Тадбирда жорий йилда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ҳақида ҳам сўз юритилди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-03-18 08:24:49

Ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли” мавзусида конференцияда қатнашган партияларнинг ёш фаоллари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлишди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+