Қонликўллик депутатимиз сайловчилар мурожаатини жойида ҳал этди

17.03.2019, 07:40

Қонликўллик депутатимиз сайловчилар мурожаатини жойида ҳал этди

Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси К.Джуманиязов оддий одамларнинг яшаш шароитини ўрганиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида сайловчилар билан учрашди.

Юзма-юз мулоқотлар чоғида фуқаролардан, асосан, ишга жойлашиш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, кредит маблағи олиш, электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. 

Мисол учун, “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаролар Ж.Искендеров, Д.Толибаев ва Б.Уснатдиновалар яшаб келаётган кўп қаватли уйларининг таъмирталаб аҳволга келиб қолганини айтиб, уйларни таъмирлашда кўмак сўради.

Шу маҳаллада яшовчи тадбиркор Т.Жуманазарова эса 20 ўринга мўлжалланган хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасасида ичимлик суви йўқлигидан шикоят қилди. 1-сонли умумтаълим мактаби директор ўринбосари С.Қудайбергенова лабораториядаги асбоб-ускуналарни тозалашда иссиқ суви етишмаслигидан норози.

Депутат дастлаб “Дўстлик” МФЙдаги фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилот раҳбарлари билан боғланди ва муаммога ижобий ечим топди. Шунингдек, “Ажойиботлар уйи” номли хусусий шерикчилик асосидаги боғчага сув қувирлари тортилиб, муассаса ичимлик суви билан таъминланди.

Фақат шугина эмас. Бундан ташқари, халқ ноиби ташаббуси билан 1-сонли мактабга ўқувчиларнинг санитария талабларига амал қилиши ва мактабдаги лаборатория хоналаридаги асбоб-ускуналарни тозалаш учун 80 литрга мўлжалланган иситиш ускунаси (аристон) олиб берилди.

Хуллас, учрашувлар жараёнида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1964
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+