Тўрткўллик Ремажон опа бир донаси 40 килограммлик лавлаги етиштирганига ишонасизми?

08.04.2019, 18:41

Тўрткўллик Ремажон опа бир донаси 40 килограммлик лавлаги етиштирганига ишонасизми?

O‘zLiDeP вакиллари ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиб келаётган омилкорлар билан мулоқот қилиш мақсадида Тўрткўл туманидаги “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

Мулоқот давомида партия вакиллари ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган Ремажон опа Чулманова хонадонида қизиқ бир ходисанинг гувоҳи бўлишди. Ушбу хонадон соҳиблари томорқадан самарали фойдаланишда бошқа қўшниларга нисбатан анча тажриба тўплаган.

Ремажон опа бундан 5-6 йиллар олдин Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида истиқомат қилаётган қариндошидан лавлаги уруғини олиб қолиб, уни ўз томорқасида тажриба сифатида экиб кўради.

- Лавлагининг бу тури ҳар бир донаси 15-40 килограммгача ҳосил беришини умуман кутмаган эдик, - дейди Ремажон опа. – Лавлагининг ушбу нави асосан чорвамоллари учун озуқа ем ҳисобланади. Ҳосилни куз фаслида йиғиб олиб, уни ер тагига бир хил ҳолатда баҳор фаслигача сақлаб келинади. Йилдан йилга ҳосилимиз миқдори ошиб боряпти. Ўтган йили 40 тоннагача ҳосил олгандик. Лавлагининг бир килограмми ўртача 600 сўмни ташкил қилишни ҳисоб олсак, бир йиллик соф даромадимиз 30 млн сўмни ташкил қилади.

Бу йил эса ундан ҳам кўпроқ ҳосил олиб, оилавий даромадимизни янада ошириб боришни мақсад қилганмиз. Сабаби, бизнинг маҳсулотимизга бошқа вилоятлардан қизиқиши ортиб боряпти. Ушбу деҳқончилик намунасини бошқа вилоятлар деҳқонларига ҳам тажриба асосида экишни тавсия қиляпмиз.

Партия вакиллари деҳқон опанинг ишларига тасанно айтиб, партиянинг электорати ҳисобланган тадбиркор ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган амалий ишларига тўхталиб ўтишди. Партиянинг ғоя ва мақсадларига қизиқиш уйғонган Ремажон опа ўз хоҳиши билан партияга аъзо бўлиш истагини билдирди.

Партия вакиллари Ремажон опанинг томорқасига ҳудуддаги бошқа аҳоли вакилларини ҳам жалб қилиб, маҳорат дарси ташкил қилишни режалаштириб олишди. 

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сағындық Айтымбетов 2019-04-19 18:56:28

Хозирги кунда бунака лавлагига ухшаган усимликларнинг яний ноёб хосил берувчи усимликларнинг уруғларини интернеттан харким заказ қилиб экиб тажриба килиб куришлари мумкун


Муҳайё Рустам қизи2019-04-09 10:26:27

Ишонамиз, албатта. Бизнинг вилоятда ҳам битта товуқнинг пулига бир қоп ун сотиб олган опа бор. Бармоғидан барака томади бундай инсонларнинг.


Зухра Хайдарова2019-04-08 19:00:39

Койилман опага. Илохим умри узок булсмн


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+