“Соҳибқирон Амир Темур – Адолат ва улуғворлик тимсолидир”

10.04.2019, 07:23

“Соҳибқирон Амир Темур – Адолат ва улуғворлик тимсолидир”

Ҳар йили Буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кунни халқимиз улуғ аждодимиз хотирасига эҳтиром сифатида кенг нишонлаб келади. Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз шаҳрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги турли ташкилот ва идора вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, тарихчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эътиборлиси, ушбу тантанали тадбирда O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши жамоаси ҳам иштирок этиб, Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Маросимдан сўнг Шаҳрисабз шаҳридаги “КОИКА” ўқув-марказида Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб “Қашқадарё воҳасида Буюк Соҳибқиронни хотирлаб” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда сўз олган O`zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А.Шеров ва бошқалар буюк Соҳибқироннинг дунё тарихидаги ўрни, амалга оширган ишлари, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан унинг хотирасини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

 “Буюк бобомиз фаолияти, ўгитлари бугун ҳам бизга дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида инсонни улуғлаш, барча соҳада адолат тамойилига амал қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг юксак самаралари бунга яққол далилдир. Зеро, Соҳибқирон меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишдан асосий мақсад ҳам ана шу эзгу ниятлардир”, – дейди O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Қулбулов.

Тадбир сўнгида туман Маданият марказининг "Чанқавуз'' ҳамда Ўрта қишлоғининг "Нозиргул'' фольклор жамоаларининг тарихий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тўлқин ТУРДИЕВ,

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+