“TESKO PLUS” МЧЖ қошидаги БПТ раисига қайта ишонч билдирилди

19.04.2019, 17:00

“TESKO PLUS” МЧЖ қошидаги БПТ раисига қайта ишонч билдирилди

Самарқандлик Абдуазиз Мунисов мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб, 2006 йил “TESKO PLUS” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. Дастлаб 5 нафар ишчи ходим билан салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор 2011 йилда пласмасса идишлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “ТЕSPAK” янги корхонасини йўлга қўйди. Ушбу корхонада 15 хилдан ортиқ пласмасса идишларива қопқоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

- Кейинги икки йилда тадбиркорлар учун имтиёзлар кўпайиб, имкониятлар янада кенгайди. Бир неча йиллар олдин битта корхона очиш учун соатлаб турли мансабдор шахслар қабулида туришга тўғри келар эди. ”Ягона дарча” маркази ташкил этилгандан сўнг, биз Нуробод туманидаги  “Ургут-2” эркин иқтисодий зонасида “TESPAK INVESTMENT” масъулияти чекланган жамиятини онлайн хужжатлар юбориш орқали фаолиятимизни йўлга қўйдик. Ушбу корхонада маиший техника маҳсулотлари кир ювиш машинаси, иситиш печлари ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Лойиҳаларимиз амалга ошириш учун 1 млн 41 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олаяпмиз. Ушбу янги тармоғимиз ишга тушиши эвазига жорий йилнинг сентябрь ойигача 40 та, 2020 йилнинг охиригача яна 60 та янги ишчи ўринлари яратилади.

“TESKO PLUS” масъулияти чекланган жамиятида 2 йилдан буён 20 нафар аъзоларни бирлаштирган партиянинг бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатади. Мазкур ташкилотнинг йиллик фаолиятига бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия қуйи бўғини раҳбари Абдуазиз Мунисов ўтган йил давомида амалга оширган ишлари бўйича ахборот берди. Партиянинг белгилаб берган барча вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ушбу қуйи бўғин етакчининг ҳисоботи қониқарли деб топилиб, унга қайта ишонч билдирилди.

Бахтигул Қаршиева

 O’zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+