O‘zLiDeP фаоли ташкил қилган Қарши шаҳридаги нодавлат мактабда замонавий технологиялар асосида дарс ўтиляпти (+ФОТО)

24.04.2019, 15:28

O‘zLiDeP фаоли ташкил қилган Қарши шаҳридаги нодавлат мактабда замонавий технологиялар асосида дарс ўтиляпти (+ФОТО)

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи вакиллари “ILM-U ZIYO SCHOOL” нодавлат мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб, у ерда таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, ўқувчи-ёшлар иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ёшларни тарбиялаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ушбу нодавлат мактаб директори, партия фаоли Учқун Раҳмоновнинг маълум қилишича, бугун муассасада ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Малакали мутахассислар ҳам танлов асосида танлаб олинган. Барча синф хоналар электрон доска ва зарур ўқув қуроллари билан тўлиқ жиҳозланган.

“Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Асака банк” Қашқадарё вилоят бўлими томонидан 300 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб, фаолиятимизни йўлга қўйдик. Муассасамизда энг илғор таълим услублари орқали аниқ фанлар ва инглиз тилини ўргатиш, таълим бериш жараёнида замонавий технологияларни, ривожланган мамлакатлар таълим дастурларини жорий этиш имконияти мавжуд. Жорий йилда 1-синфга 88 нафар, 2- синфга 26 нафар ўқувчи қабул қилдик”, – дейди У.Раҳмонов.

Маълумот учун, 2018 йил 5 сентябрда ташкил этилган мазкур нодавлат мактабда 114 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Дарслар ингилиз ва рус тилларида ўтилади. Энг муҳими, ўқувчиларнинг қизиқишлари инобатга олиниб, муассасада рақс, мусиқа, шаҳмат, таеквандо ва футбол тўгараклари ҳам ташкил этилган.

 А.СУЛТОНОВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1421
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Xayitova Manzura2019-04-24 22:43:20

Qarshini qayerida ochilibdi.


Nizomova Aziza2019-04-24 22:40:59

Shunaqa zo'r maktab ochilibdimi qayerida joylashgan ekan


Сарвар Бекмуродов O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлими мудири2019-04-24 16:20:27

“Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Қаршида мана шундай типдаги таълим муассасалари кўпаймоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+