ТТЕСИнинг 10 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

25.04.2019, 16:57

ТТЕСИнинг 10 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Яккасарой туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Бунёдкор ёшлар – келажак таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказди.   

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда сиёсий жиҳатдан етук, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишга алоҳида эътибор қаратилди.

– Олийгоҳимизда қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга шижоатли ёшларимиз кўп, – дейди Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Улуғбек Абдуллаев. –Партия билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир эса талабаларимизнинг сиёсий билимларини оширишда муҳим омил бўлди. Нега десангиз, ёшларимиз мамлакатимизда ёшларга оид қабул қилинаётган янги қонунлар билан танишиш баробарида 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида ҳам кўпроқ маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир сўнгида фаол ва ташаббускор ёшлардан 10 нафарга яқини партия кадрлар заҳирасига олинди. Энди улар сиёсий билимларини ошириш учун O‘zLiDeP туман Кенгашларида амалиёт ўтайди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1114
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+