Каттақўрғондаги 43 БПТ раиси ўз лавозимида қолди

29.04.2019, 17:43

Каттақўрғондаги 43 БПТ раиси  ўз лавозимида қолди

Ҳозирги кунда O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши қошида 5 минг 766 нафар аъзоларни бирлаштирган 92 БПТ фаолият юритмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан шаҳарда БПТлар сони 5 тага кўпайгани, аъзолар сони 2 минг 166 нафарга ошганидан далолат беради.

Айтиш жоиз, ҳозирга қадар туманда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишларида 43 БПТ етакчисининг фаолиятига юксак баҳо берилиб, уларга яна қайта ишонч билдирилди. Йиғилишларда ўтган йилдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.  

Таъкидланишича, жойларда бўлиб ўтаётган йиғилишларда партия ҳаётидаги энг долзарб бўлиб турган – бошланғич партия ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, сиёсий адабиётлар, тарқатма материаллар билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.  Чунончи, сўнгги йилда БПТ аъзолари сонининг кескин ошиши, жойларда бошланғич партия ташкилотлари учун етарлича шароит яратишни тақозо қилмоқда.

“Партия Каттақўрғон шаҳар Кенгаши таркибидаги барча қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий ва таҳлилий руҳда сарҳисоб қилиняпти. Буни таянч нуқталарнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларда анчагина фаоллашгани, партия сафларига ғайратли, фаол ва ташаббускор ёшларнинг қабул қилингани билан изоҳлаш мумкин”, – дейди O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Ортиқов.

Ҳа, бошланғич партия ташкилотининг ҳаёт билан ҳамнафаслиги, фаоллиги улар сони билан эмас, балки амалга оширган ишлари билан белгиланади. Зеро, ҳисобот-сайлов даврида айнан тарафдорларимизнинг фаоллиги билан жойлардаги қатор муаммолар ўз ечимини топди.         

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    3627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+