Меҳнатларим рағбат топгани – бахтдир

13.12.2017, 17:04

Меҳнатларим рағбат топгани – бахтдир

Пиллачиликка 2000 йилда Избоскан массивида агроном бўлиб ишлаётган кезларим астойдил меҳр қўйдим. Аввал ўз яшаш уйимда пилла қурти боқиб, унинг ҳадисини олдим. 2006 йилда 2 гектар ер майдони билан “Избоскан пилла миришкори” фермер хўжалигини ташкил қилдим. Жорий йилда 4 қути ипак қуртидан 261 килограмм пилла етиштирдик. Президентимизнинг такрорий қурт парваришини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусларидан руҳланиб, август ойида яна 25 грамм ипак қурти уруғини парвариш қилдик.

Келгусида йилда фермер хўжалигимиз фаолиятини янада кенгайтириб, пиллачилик йўналишида янги босқичларга кўтарилиш ниятимиз бор.

Аграр соҳадаги камтарона меҳнатларимиз Президентимиз назарида юксак баҳоланганидан бошим кўкка етди. “Меҳнат шуҳрати” орденига муносиб топилганим мени янги марралар сари ундайди.

Мукаррам Қурбонова,

Андижон вилояти Избоскан туманидаги

“Избоскан пилла миришкори” фермер хўжалиги раҳбари,

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+