O‘zLiDeP депутати қувасойлик ёшларга “Уста шогирд” анъанаси асосида бизнесини бошлашига кўмаклашмоқда

06.05.2019, 14:54

O‘zLiDeP депутати қувасойлик ёшларга “Уста шогирд” анъанаси асосида бизнесини бошлашига кўмаклашмоқда

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўз бизнесларини йўлга қўйишда яқиндан кўмаклашиш борасида партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Азизбек Қасимов “Уста шогирд” анъанаси асосида кўплаб ёш тадбиркорларни кашф қила олган.

Депутат кўмагида ўз бизнесини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар ҳозирда “Мунис Файзли Мебеллари”, “Kuvasay OIL Invest”, “GS Home”, “ASL GRАND OIL”, “Quvasoy Furqat savdo”, “Abbosxon servis plyus”, “Amir Brend Textil”, “Beautifull Dreams is Real” масъулияти чекланган жамиятларини бошқариб келмоқда.

Депутат томонидан ёшларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича маҳорат дарсларини ташкил қилиш билан бир қаторда уларнинг стартап лойиҳаларини ҳам қўллаб-қувватлаб келяпти.

- Тажрибали тадбиркор Азизбек акадан тадбиркорликнинг кўп сир-асрорларини ўргандик. Устозимизнинг саъй-ҳаракати билан “Beautifull Dreams is Real” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиб, корхонамизда 20 нафардан ортиқ ҳудуддаги ишсиз ёшлар, айниқса ишсиз аёллар меҳнат қилиб келмоқда, - дейди ёш тадбиркор Д.Рахмонёров.

Таъкидлаш керакки, O’zLiDeP вакиллари кейинги фаолиятида ҳам аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ва уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратади. Зеро, тадбиркор кўпайса ёшлар ишли бўлади, халқ бой бўлади.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+