“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас!”

08.05.2019, 15:00

“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас!”

OʻzLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши 12-сонли МТМда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас!” шиори остида байрам тадбири ўтказди. 

Унда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини байрам билан қутлаб, мамлакатимизда ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айланганини эътироф этди.

–Боғчамизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилади, – дейди 12-сонли МТМ раҳбари Сайёра Эгамова. – Бундай тадбирлар ёш авлод қалбида бугунги тинч ва осуда кунларга етишишимизга сабабчи бўлган нуронийларимизга нисбатан фаҳр, меҳр-оқибат, инсонийлик, бағрикенглик, хайр-саховат ва Ватанга муҳаббат каби туйғуларни шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбир давомида жажжи болажонлар томонидан намойиш этилган Ватан мадҳини тараннум этувчи қўшиқлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари байрам кечасига ўзгача руҳ бағишлади.

Тадбир якунида иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+