Хонқалик депутатимиз ёшларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларини совға қилди

10.05.2019, 16:28

Хонқалик депутатимиз ёшларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларини совға қилди

O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши раиси, халқ вакили Ойбек Абдуллаев Хонқа шаҳарчасидаги 37-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларини совға қилди.

Учрашув давомида О.Абдуллаев ёшларни кўпроқ китоб мутолаа қилишга чақириб, мактаб фондига топширилган китоблар келажак авлоднинг билимли ва маънавиятли бўлиб улғайишларига хизмат қилишини таъкидлади.  

“Депутатимиздан нафақат мактаб жамоаси, балки маҳалла фаоллари ҳам миннатдор. Сабаби, у киши маҳалламизда тўпланиб қолган қатор муаммоларни бартараф этишда ҳам ўз ёрдамларини аямайди. Тадбирларимизда, танловларимизда фаол қатнашиб, ўқувчиларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатади. Шу боис, уларнинг фаолиятини, меҳнатини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатяпмиз” – дейди мактаб директори Отабек Жуманиязов.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Elbrus2019-12-04 23:51:55

Salom. Arzon uy joylar haqida ma.lumot bersangiz.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+