Амударёлик Радха опа коллеж ёшларига қуён боқишнинг сир-асрорларини ўргатди

15.05.2019, 16:26

Амударёлик Радха опа коллеж ёшларига қуён боқишнинг сир-асрорларини ўргатди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” амударёлик касб-ҳунар коллеж битирувчи ёшлари учун “Амирхон-Радха” фермер хўжалигига саёҳат ташкил қилди.

Ушбу фермер хўжалиги раҳбари Радха Имамаддинова ҳам тиниб-тинчимайдиган ишбилармон аёллардан бири. Ўзи ёш бўлишига қарамай оила ишларидан ортиб 2015 йилнинг октябрь ойида “Амирхон-Радха” кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил қилди.

– Фермер хўжалигимизда асосан пахта, ғалла етиштириш билан бирга балиқчилик, боғдорчилик, қуёнчилик ва пиллачилик билан ҳам шуғулланиб келаяпмиз, - деди Радха Имамаддинова. – Бугунги семинаримизда ҳудудимиз ёшлари фермер хўжалигимизда ташкил этилган қуёнчилик фермаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Қуёнларимиз Великан пародали бўлиб, Янги Зеландиядан олиб келтирилган. Ҳозирги кунда хўжалигимизда 16 нафар пудратчи ва 6 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда.

 Ҳар доим ер билан тиллашган, ерга меҳрини берган Радха опа ёшларга ютуқлари ҳақида гапирар экан, ишбилармон ёки фермер бўлишлиги учун тинмай меҳнат қилиши, шу билан бир қаторда қуён боқишнинг сир-асрорлари, қуён гўштининг фойдали жиҳатлари хусусида ҳам батафсил тушунча бериб ўтди.

Қолаверса, Радха опа фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида ушбу ҳудуд аҳолиси учун маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси ва тикувчилик цехи ташкил қилишни режалаштирган.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+