Пискентда кузатув камералари камми?

16.05.2019, 16:39

Пискентда кузатув камералари камми?

Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида 2019 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари буйича ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи Э.Эламоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Тадбир аввалида депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Ражабова нима учун партия фаоллари айни йўналишга жиддий эътибор қаратаётгани хусусида сўз юритар экан, O‘zLiDePнинг ижтимоий, гуманитар, маънавий соҳаларни ривожлантириш борасидаги вазифалари ёшлар ўртасида ҳуқуқбу- зарликларнинг олдини олиш масала­лари билан чамбарчас боғлиқ эканини алоҳида таькидлади.

Ҳисобдорнинг ахборот беришича, Пискент тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасида 20 нафардан зиёд инс­пектор хизмат олиб боради. Улар томонидан жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 21 344 та хонадон ўрганилиб, туманда мавжуд 43 таълим муассасасида (38 та умумтаълим мактаби ва 5 та касб-ҳунар коллежи) ҳар пайшанба куни профилактика тадбирлари мунтазам ўтказиб келинаётир. Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг бош омили бекорчилик эканлигидан келиб чиқиб, ота-оналар ва маҳаллалар раислари билан биргаликда “Давомат” тадбирини сифатли ва таъсирчан ташкил этиш, ёшлар- нинг ўқишга келиш ва уйига қайтишида хавфсизлигини таьминлаш асосий мезонлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу жараёнда 15 нафар дайдиликда гумонланган шахслар аниқланиб, Тошкент вилояти ИИБга қарашли аник қ турар жойи ва машғулот турига эга бўлмаганларни реабилитация қилиш марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида рўйхатда турган гиёҳванд, спиртли ичимликка ружу қўйган, ижтимоий хавфли руҳий касаллар (жами 90 нафар) билан туман ИИБ инспекторлари доимий равишда профилактик суҳбатлар уюштиришди. Тумандаги Бекобод, Муминобод Мингтепа, Файзобод, Тараққиёт, Холиқберди, Оқтом, Саидобод, Чимқўрғон, Бирлик, Янгиобод, Ғайрат, Дўстлик, Новкент, Зоминовул сингари маҳаллалар ҳудудларида умуман жиноят содир этилмаганини ҳам ижобий ишлар самараси сифатида баҳолаш жоиз.

Депутатлар Э.Эламоновга турли саволлар берар эканлар, энг аввало, 2019 йилнинг уч ойи давомида ИИБ ва таянч пунктларига гумондор сифатида олиб келинган шахслардан неча фоизи асосли равишда олиб келингани билан қизиқишди ва берилган жавобга эътироз билдиришди. Гуруҳ аъзоларининг фикрича, гумондор фуқароларнинг учдан бир қисми асосли, қолгани эса асоссиз равишда олиб келингани маҳаллий аҳолининг тизимга бўлган ишончини сўндириши мумкин.

Жиноятни жиловлашда кузатув камераларининг ўрни жуда муҳим. Аммо Пискентда бугунги кунда кузатув каме­ралари камлиги, уларни кўпайтириш, айниқса, маҳаллалар ичкарисидаги кўчаларга ўрнатиш кераклиги айтиб ўтилди. Депутат А. Умаров ўз сайлов округидаги кўчалардан бирига иккита кузатув камераси қўйдириб бериш таклифи билан чиқди. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам бундай ташаббусни кўллаб-қувватлашди. Бундан ташқари, профилактика инспекторлари таянч пунктлари ёки ИИБдан кўра кўпроқ ўзига бириктирилган ҳудудда юриши, жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган фуқароларга баённома тузишдан aввал чекиш учун махсус бурчаклар ташкил этиш зарурлиги айтиб ўтилди. Ана шундагина тенглик бўлиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши таъкидланди.

Мактаб ўқувчилари орасида баъзан ҳуқуқбузарликларнинг учраб ту- риши билан боғлиқ ҳолатларга тўлиқ барҳам бериш бўйича ҳам бир қатор таклифлар илгари сурилди. Бўлинманинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти қониқарли, деб топилиши баробарида юқорида кўрсатиб ўтилган камчилик-нуқсонларни қисқа муддатда тугатиш вазифаси қўйилди.

 Озод РАЖАБОВ,

XXI asr мухбири

  • Кўрилди
    1208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+