O‘zLiDeP депутати Талъат Усмонов жиззахлик ёшларга 400 дан ортиқ китоблар совға қилди

21.05.2019, 10:33

O‘zLiDeP депутати Талъат Усмонов жиззахлик ёшларга 400 дан ортиқ китоблар совға қилди

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши вакиллари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Талъат Усмонов Жиззах шаҳридаги 10-, 14-, 16-, 29-умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчилар билан қизиқарли суҳбат қурди.

Учрашувлар давомида таълим муассасаларига 400 дан зиёд китоблар, турли ўқув қуроллари совға қилинди. Шу куни ўқувчилар партия мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишиб, ўзлари учун ҳаётда ва ўқишда керакли маслаҳатларни олди.

– Президентимиз жорий йил 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этишда китобхонлик тарғиботига бежиз алоҳида урғу бермади, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Т.Усмонов. – Чунки китоб инсоннинг маънавий қувватини оширувчи буюк куч, инсониятнинг тарихий хотираси, келажак йўлларини ёрқин кўрсатиб беришга қодир машъаладир. Китобхонлик эса китоб мутолаа қилиш, китобнинг мағзини чақа билиш, ундан хулоса чиқариш демак.

Тадбирда “Мўйқаламда юртим жамоли” кўргазмасида фаол иштирок этган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Олим НОРЖИГИТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+