O‘zLiDePнинг 30 яшар ёш тадбиркори 50 кишини ишли қилди

21.06.2019, 17:38

O‘zLiDePнинг 30 яшар ёш тадбиркори 50 кишини ишли қилди

O‘zLiDePнинг фаол, ёш тадбиркорларидан бири Ангор туманидаги “Иннавацион Юксалиш ДСЖ” МЧЖ раҳбари Дилмурод Сатторов бугун 50 нафар кишини иш билан таъминлаган. У бир эмас учта йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган.

Ишчи гуруҳ вакиллари Дилмурод Сатторовнинг тадбиркорлик фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Дастлаб, гуруҳ аъзолари тадбиркор томонидан ташкил этилган “Small Harwart” номли хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишишди. 100 ўринли таълим муассасасида 70 нафар тарбияланувчи “Илк қадам” дастури асосида таълим-тарбия олишмоқда. Масканда яратилган шароитлар эса жаҳон стандартларига мос равишда бўлиб, бундан ота-оналар ҳам хурсанд.

Шундан сўнг тадбиркор томонидан ташкил этилган хусусий “Ёшлар меҳнат гузари”ни кўздан кечиришди.

— Ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда тижорат банкидан 500 миллион сўм кредит олиб, “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил қилдим, — дейди Дилмурод Сатторов. — Унда шу ерлик аҳоли учун тикувчилик, гўзаллик салони ҳамда диагностика марказини ишга туширдим.  Бундан ташқари, яна бир йирик лойиҳага қўл урдим. Яъни «Наханг пайпоқлари» ва «Ям-ям лапша» маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган йирик корхона ташкил қилдим. Ушбу лойиҳага 3,5 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди ва ҳозирда маҳсулотларимиз харидоргир. 

Учрашув давомида партия тарғиботи хам олиб борилди ва келгусида корхонада БПТ очиш режалаштирилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+