Қашқадарёлик журналистлар партия томонидан тақдирланди

26.06.2019, 22:17

Қашқадарёлик журналистлар партия томонидан тақдирланди

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини табриклади. 

Оммавий ахборот воситалари ҳамиша жамият тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савиясининг шаклланишида асосий воситалардан бири бўлиб келган, - дейди O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шуҳрат Турсунов. – Соҳа вакилларининг меҳнати билан бугун вилоятимизда амалга оширилаётган амалий ишлар ҳам халқимизга етиб бормоқда. Бунда заҳматкаш, жонкуяр журналистларимизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу боис барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари меҳнати эъзозимизда.

Ўзбекистон ахборот агентлиги Қашқадарё вилояти мухбири Ўлмас Баратов вилоятда амалга оширилаётган ишлар, кўтарилаётган муаммоларни ҳолис ва адолат мезонлари асосида ёритилишида жонбозлик кўрсатиб келаётган мухбирлардан.

- Бугун ОАВ ва ижтимоий тармоқларларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни сезиларли тарзда ўсди, - дейди Ўлмас Баратов. - Фақатгина ОАВ имкониятларидан тўғри фойдаланиш ва холис ахборот тарқатиш эса айни куннинг муҳим масаласи ҳисобланади. Буни инобатга олган ҳолда ўтказилган бугунги тадбир биз соҳа вакиллари учун катта аҳамиятга эга бўлди. O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши билан доим ҳамкорликда фаолият юритиб келяпмиз. 2019 йилда - сайловлар йилида партия амалий ишларини ҳолис ва адолатли ёритилишида кўмаклашишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.

Тадбирда иштирок этган 30 нафар устоз журналистлар, вилоят ҳамда республика нашрлари муҳбирлари ва ёш репартёрлар бадиий ва илмий китоблар жамланмалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+