Депутатлар Хоразм вилоятидаги шаҳар ва туманларда белгиланган инвестициялар лойиҳаларнинг ижросини муҳокама қилди

03.07.2019, 17:29

Депутатлар Хоразм вилоятидаги шаҳар ва туманларда белгиланган инвестициялар лойиҳаларнинг ижросини муҳокама қилди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2019 йилнинг биринчи ярим йил давомида вилоятдаги шаҳар ва туманларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга киритилган инвестицияларнинг ҳажми ва ушбу лойиҳаларнинг белгиланган муддатида ишга туширилиши тўғрисида масъулларнинг ахборотлари эшитилди.

Йиғилишда сўз олган доимий комиссияси раиси Шавкат Сафарбаев Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари ва 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баёнига асосан 2019-2020 йилларда Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестицияларни жалб этиш, мавжуд ер ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида берилган топшириқларнинг вилоятдаги ижроси борасида тўхталиб ўтди.

Хоразм вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бош бошқармаси масъул ходими Д.Саидов иштирокчиларга инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва самарали фаолият бошлашида вилоятда бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Инвестиция лойиҳаларнинг самарали фаолият бошлаши ва уларнинг молиялаштирилиши борасида “Микрокредитбанк” Хоразм филиали бўлим бошлиғи Д.Атажанов ҳам ўз ҳисоботини бериб ўтди.

Ҳисоботда таъкидланишича, вилоятда 2019-2020 йиллларда амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг туманлар (шаҳар) ҳамда тижорат банклари кесимида лойиҳалар манзилли рўйҳати шакллантирилди. Шундан “Микрокредитбанк” АТБ Хоразм вилоят филиали бўйича жами қиймати 74,5 млрд. сўмлик 22 та лойиҳаларга 22,0 млн.сўмлик банк кредити ажратилиши белгилаб берилган, бироқ ушбу лойиҳалар тегишли тартибда қайтадан ўрганиб чиқилгандан сўнг истиқболсиз лойиҳалар ўрнига янги лойиҳалар киритилиб, шунга кўра, банк томонидан жами қиймати 71,1 млрд.сўмлик 24 та лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилган ва тармоқ жадваллари тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилиб тасдиқланганлиги таъкилаб ўтилди.

Ушбу лойиҳалар бўйича банк томонидан жами 19,3 млрд.сўмлик кредитлар ажратилиши белгилаб берилган ва лойиҳаларни ишга тушиши натижасида 258 та янги иш ўринлари очилиши режалаштирилган.

Банкнинг вилоят филиали бўйича тадбиркорлик субъектларига жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида жами 26 млрд. 403 млн.сўмлик кредитлар ажратилди. Барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар эвазига жами 282 нафар янги ишчи ўринлари ташкил этилди.

Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳри, аввало, олис ҳамда табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда изчил амалга оширилмоқда. Хоразм вилоятида ҳам мазкур дастур ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқа. Ушбу дастур доирасида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида Хива шаҳридаги “Ичан Қалъа” маҳалласида 43 та хонадонда уй меҳмонхоналари ташкил этиш мақсадида жами 1,2 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Маърузадан келиб чиққан холда депутатлар банк вакилларига ажратилаётган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Қўшма йиғилиш давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келаётган Урганч тумани “Элита чорванасл”, “Elite chicken deligates” ҳамда “AR Logistics Vegetables Fruits” масъулияти чекланган жамиятлари кредит олиш борасида баъзи тўсиқларга учраётганлиги танқидий муҳокама қилинди.

Бу борада бошқа тадбиркорларнинг ҳам кредит маблағлари ажратилиши борасидаги муаммолари ўртага ташланди ва уларнинг ечими борасида банк вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди.

                                                                                         Полвонбек Рўзибоев,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгашининг Депутатлик

гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    877
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+