O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Кегейли туман молия бўлими, туман газ ва электр таъминоти корхонаси раҳбарлари ҳисоботини эшитди

18.12.2017, 16:20

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Кегейли туман молия бўлими, туман газ ва электр таъминоти корхонаси раҳбарлари ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Даставвал  маҳаллий бюджетнинг жорий йил 9 ой якуни бўйича туман молия бўлими раҳбари К.Жиенбаевнинг ҳисоботи тингланди.  

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда  маҳаллий бюджет параметр кўрсаткичи 55 млрд 974 млн 985 минг сўмни  ташкил этади. Шундан, 2017 йилнинг 9 ой сарҳисоби бўйича маҳаллий бюджетдан молиялаштирилувчи бюджет корхона-ташкилотларини сақлаш ҳаражатларига 42 млрд 712 млн 804 минг сўм ажратилиши режалаштирилган бўлса, шундан 42 млрд 659 млн 802 минг сўм ҳаражат эбасига молиялаштириш режаси 99 % га амалга оширилди.    

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси Кегейли туман бўлими, давлат ҳокимият органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлар, қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва коммунал хизматлар шунингдек, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни молиялаштиришда ижобий натижаларга эришилгани ва режалаштирилган ишларнинг натижаси ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда Кегейли туманлараро газ таминоти участкаси раҳбари Б.Утешов ҳам ҳисобот берди. Таъкидлаб ўтилганидек, туманда жами 1916 хўжалик суюлтирилган газга ҳамда 24 ижтимоий аҳамиятга эга объектларни иситишга ёқилғининг алтернатив турларидан фойдаланишга мослаштирилган. Бугунги кунда туманда 14528 истеъмолчилардан 5004 хўжалик суюлтирилган газдан, 9524 хўжалик табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Ўртача ҳисоб билан 80% хўжалик икки дона айланма баллонлар билан таъминланди. Туманда суюлтирилган газ баллонларини сақлаш ва тарқатишга мулжалланган сервис марказлари ташкил этилмоқда.

Йиғилиш давомида туман электр таъминоти корхонаси раҳбарининг ҳам ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда кўрилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Г.СЕЙТНАЗАРОВА

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+