O‘zLiDeP ташкил этган меҳнат ярмаркасида 23 нафар ёш ишли бўлди
17.07.2019, 17:01

O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этди.
Унда партия туман Кенгаши, тижорат банк вакиллари, Савдо-саноат палатаси туман бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Давлат солиқ инспецияси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши кўпчиликнинг эътиборини тортди.
–Мазкур ярмаркани ташкил этишдан мақсад – ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлашдан иборат, – дейди “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Боёвут туман филали раҳбари Азизбек Турдимуродов. – Шу боис 2018 йилда 57 нафар ёшга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 2 млрд 322 млн 800 минг сўм миқдорида кредит ажратдик. Жорий йилнинг ўтган даврига қадар эса 270 миллион сўмлик банк кредити эвазига 7 нафар ёшнинг бандлиги таъминлашга кўмаклашдик.
Ярмарка якунида 23 нафар йигит-қизга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Манзура ДАДАЕВА,
O‘zLiDeP Боёвут
туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар сайловларга катта қизиқиш билдирмоқда
07.12.2019, 16:56
-
Сирдарёда “Ёш сайловчи – 2019” форуми бўлиб ўтди
02.12.2019, 16:54
-
Номзодлар сайхунободлик сайловчилар билан учрашди
30.11.2019, 15:24
-
Гулистонлик ёшлар ҳам сайловда фаол иштирок этади
28.11.2019, 17:32
-
Тўртинчи саноат инқилоби: Ёшлар ва инновация
27.11.2019, 12:35
Фикрингизни қолдиринг