Партиянинг янгиланган дастурида электоратимиз манфаатлари устун бўлиши керак

18.07.2019, 18:47

Партиянинг янгиланган дастурида электоратимиз манфаатлари устун бўлиши керак

Аввал хабар берганимиздек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастурий лойиҳалари партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаоллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

Партиянинг Самарқанд туман Кенгаши фаоллари иштирокида ўтган тадбир ҳам амалий таклиф ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Унда OzLiDePнинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастурида аввало электоратимизнинг манфаатлари устун бўлиши кераклиги айтилди. Ҳар иккала ҳужжат юзасидан таклифлар билдиришга кенг аудотирияни жалб қилиш масаласи кўтарилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутати, партия фаоли Акбар Маҳмудов бу борада шундай таклифни илгари сурди:

- Партиямизнинг асосий ҳужжатини пишиқ пухта тайёрланиши, ҳаётий ғоялар билан бойишини мақсад қилган эканмиз, янгиланган дастуримиз ва сайловолди дастуримиз лойиҳаларини ижтимоий тармоқларда гуруҳлар шакллантириб, туман миқёсида муҳокама қилишимиз керак, деб ҳисоблайман. Шунда ҳудудимиздаги барча фаоллар ўз фикрини билдириш имконига эга бўларди. Биз шуни қисқа фурсатда ташкил этамиз, албатта. Таклифларни умумлаштирамиз. 

Шунингдек, тадбирда партия фаоли Усмон Хуррамов томонидан кичик чорвачилик хўжаликларига юридик мақом бериш таклифини ўртага ташлади.

- Агар бу йўналишни чуқур таҳлил қилиб, депутатларимиз орқали бу борада қонун ташаббусини илгари суриб, уни дастуримизда акс эттира олсак, мамлакатимизда сифатли гўшт етиштириш ва бозорларни сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшган бўламиз, - деди У.Хуррамов.

Тадбирда депутатларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш, ички ва ташқи бозорни таъминлашда  логистика марказлари ташкил этиш бўйича 10 га яқин таклифлар ўртага ташланди.

Бахтигул Қаршиева

OzLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1044
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+