Нуриддин Муротов: Қонуннинг ижроси ўрнига топшириқнинг ижросини биринчи навбатга чиқариб қўйяпмиз (+видео)

05.08.2019, 18:32

Нуриддин Муротов: Қонуннинг ижроси ўрнига топшириқнинг ижросини биринчи навбатга чиқариб қўйяпмиз (+видео)

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида хусусий мулк дахлсизлиги таъминлаш, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мулк ва мулкий муносабатларни қонуний тартибга солинишини таъминлашдаги иштирокини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинган эди. 

Унда сўз олган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси котибият мудири Нуриддин Муротов  мулк дахлсизлигини таъминламасдан иқтисодий ривожланишга эришиш қийин эканлигига урғу берган эди. Бу Ўзбекистон Конституциясида ҳам энг олий нормалардан бири сифатида белгилаб қўйилган, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги кўрсатиб ўтилган. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин дея қатъий белгиланган, деди Нуриддин Муротов.

“Қонуннинг ижроси таъминлаш ўрнига топшириқнинг ижросини биринчи навбатга чиқариб қўйяпмиз. Натижада кўчмас мулк бузилаётганда мулкдорни огоҳлантириш муддати билан боғлиқ ҳуқуқ ҳамда компенсация тўлови, шартлари ва муддати билан боғлиқ ҳуқуқ бузилиш ҳолатлари юзага келяпти, айрим ҳолатларда эса компенсация тўлови умуман тўланмаяпди”, – деди Н. Муротов.

Н.Муротов қуйидаги таклифларни ҳам билдириб ўтган:

- Ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги муносабати билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

- ҳокимларнинг ер участкасини олиб қўйиш ва уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни бузиб ташлаш ёки дов-дарахтларни қўпориб ташлаш тўғрисидаги қарор аҳоли пунктларининг бош режаларига, шунингдек турар жой даҳалари ҳамда кичик даҳаларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳалари тегишлича маҳаллий Кенгашларда тасдиқланиши лозим.

  • Кўрилди
    1088
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мамадали 2019-08-09 21:43:01

Шунингдек халқ ноибларининг ўзлари томонидан кўплаб хаётимиз жабхаларида ўта мухим,долзарб қонунларимизни ишлаб чиқишларида мукаммаллик етишмаслигини ва бу амалиётга қабул қилинган қонунлар кутилгандек натижа бермайди.Бу билан Давлатимиз Рахбарини ва ўзларини энг ачинарлиси халқимизни чалғитишага хизмат қиладиган холатда. Масалан.12.09.2017 йилда қабул қилинган 445-ЎЗҚ. У мукаммал тарзда ишлаб чиқилмаган.Яъни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишида ижтимоий адолат ўрнатилмаган. Мурожаатни тақдим этувчига кераклича маъсулият юклансада унга қарама қарши томонга яъни мурожаатни кўриб чиқувчи давлат ходими ёки мансабдор шахснинг ўз мансаб вазифасидан келиб чиқиб аниқ ва равшан маъсулият юкланмаган. Уни атайин ёки савияси етишмай бузган тақдирда хеч қандай жазо белгиланмаган . Оддий фуқароларимиз эса оддий ремен тақмаганлиги учун маълум даражада жазога тортилади. Нима учун фуқароларимизнинг ташвишлари битилган мурожаатлари асоссиз равишда футбол коптогидек сарсон саргардон қилишларидан ташқари ўзи томонидан бир марта кўриб чиққан фуқаро мурожатини бир неча бор ва яна қайта -қайта кўриб чиқишга чек қўйилмаганлиги сабабли хатто президентимиз номига юборилган мурожаатлар айрим амалдорлар ва мансабдорлар томонидан сан-салорлик хамда масхараомусликка йўл қўйилмоқда. Бундай холат менинг тажрибамда хам юз берди. Юқоридагиларини инобатга олиб ушбу қонунни қайта тахрирланган холда адолатли қабул қилиниши харакатини амалга ошириш жуда хам долзарб эканлигини ўрганиб чиқишларингизни илтимос қиламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+