Бойсун туман ҳоким ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

19.08.2019, 18:25

Бойсун туман ҳоким ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Бойсун туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Шерқобилов “Туман корхоналарида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш даражасининг ҳолати” юзасидан O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши депутатлик гуруҳига ҳисобот берди.

Бойсун туманида 413 та фермер хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда. Хўш, ушбу фермер хўжаликлари экин майдонларидаги ҳосилдорлик, экспорт масалалари қай аҳволда?

—  Туманда 2019 йилнинг 1 январ ҳолатига экин ерлар 15 361 гектар, пичанзор ва яйловлар 139 302 гектар, ўрмонзорлар 64 686 гектар, боғлар 650.2 гектар,  узумзорлар  429.2 гектарни ташкил қилади, — дейди Ҳ. Шерқобилов. — 2019 йил ҳосили учун 408 гектар майдонга бошоқли дон экинлари, лалми ер майдонларининг 1711 гектарига ғалла экилган. Ғалладан бўшаган 408 гектар майдоннинг 165 гектарига такрорий экин етиштирилмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги боғзор майдонлар 650 гектар майдонни ташкил этиб, ушбу боғлардан 7.8 минг тонна, 429.1 гектар узумзор майдонидан 2.14 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Шу кунгача 52.3 минг АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилинди, шундан 387,3 тоннаси мева-сабзавот, 1,5 тоннаси эса асал маҳсулотларидир.

Эшитув давомида туман Кенгаши депутати П.Орипов тумандаги қўй ва эчки юнгларининг ташлаб юборилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда чет эл технологияларини келтириб, юнгни қайта ишловчи корхоналар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1114
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+