Президентимиз маърузаси - фаолиятимизнинг бош мезони

19.12.2017, 16:23

Президентимиз маърузаси  - фаолиятимизнинг бош мезони

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Президентимизнинг  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган  тантанали маросимдаги маърузасини  ўрганиш юзасидан жойларда  ўқув семинарларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида ҳам айнан шу мавзудаги тадбирлар ташкил этилмоқда. Дастлабки ўқув семинари партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази ва мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими томонидан  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмасида ўтказилди.Уни O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов кириш сўзи билан очди. 

Таъкидланганидек, Президентимизнинг тантанали маросимдаги “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустахкам пойдеворидир” деб номланган маърузасида 8 та  устувор йўналиш бўйича вазифалар  аниқ  белгилаб берилган берилди. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишда  муҳим аҳамият касб этади .

– Давлатимиз раҳбарининг тантанали маросимдаги маърузаси партиямизнинг барча  фаоллари,  маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари, шу жумладан, қуйи бўғинлар учун ҳам асосий дастуриламалдир, – дейди партия вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий, ташвиқот-тарғибот масалалари бўйича ўринбосари Ғулом Ортиқов, – Зотан,  ушбу   маърузада мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид истиқболдаги вазифалар аниқ-равшан белгилаб берилган.

Ўқув-семинарда Юртбошимиз маърузасида тилга олиб ўтилган 8 та устувор йўналиш ва уларнинг амалдаги ижросини таъминлаш доирасида O‘zLiDePнинг вилоятдаги барча бўғинлари фаоллари олдида турган энг муҳим вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1641
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+