Нурободда “Мен O‘zLiDePни танладим” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди

30.08.2019, 17:55

Нурободда “Мен O‘zLiDePни танладим” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди

Бугун Нуробод туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Мен O‘zLiDePни танладим” номли ёшлар фестивали ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилаётган ишлар, партиянинг асосий дастурий мақсадларидан ҳисобланган ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, шунингдек, ёшларни спортга кенг жалб этиш, партиянинг “Ёшлар қаноти”нинг азму-шижоатли, ташаббускор йигит-қизларни ўз атрофида бирлаштириш мақсадида ташкил этилган туркум тадбирларда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда туман ёшлари ўртасида спортнинг миллий кураш, шахмат-шашка, бадий гимнастика турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Шунингдек, Нуробод туман ҳокимлиги олдидаги Мустақиллик кўчаси бўйлаб 6 км масофада веломарофон уюштирилди.

Тадбир ғолибларига O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида туман марказидаги Ёшлар кутубхонасида O‘zLiDeP бурчаги ташкил этилди ва партия вилоят Кенгаши томонидан 20 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилинди.

- Кутубхонамиздаги китоблар партия совға қилган китоблар ҳисобига янада кўпайди. Ўқув масканимизда O‘zLiDeP бурчагининг ташкил этилиши ёшларнинг сиёсий билимларини оширишга хизмат қилади. Мен фурсатдан фойдаланиб, туман ёшлари номидан, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди кутубхоначи Шахноза Тошпўлатова.

Шунингдек, O‘zLiDeP фаоллари Нуробод туманидаги “Гирдиқўрғон” МФЙда истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган Нозигул ва Ойгул Пардаевалар хонадонида бўлишди.

Нозигул Пардаева 8 ёшида онасидан, 12 ёшида отасидан жудо бўлгач, Давлатимиз раҳнамолигида Самарқанд шаҳридаги СОС болалар маҳалласида тарбияланди. Бугун у Самарқанд Медицина институтининг 5-курсида таҳсил олмоқда.

Жорий йилда опа-сингил Нозигул ва Ойдиной Пардаеваларга Нуробод туман хокимлиги томонидан “Гирдиқўрғон” МФЙда қурилган замонавий 2 хонали уй совға қилинди.

Партия фаоллари опа-сингил Пардаеваларни хонадонида бўлиб, уларга эсталик совғаларини тақдим қилишди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    126
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-09-08 21:30:39

Партиямиз фаоллари томонидан ташкил этилган бу тадбир Нурободлик ёшларнинг нафақат байрам кайфиятини кўтарди, балки уларнинг ижтимоий-сиёсий онги, дунёқарашининг янада ўсишига, ЎзЛиДеП партияси дастури қўйилган мақсад ва вазифаларни, партия ғояларининг ёшлар ўртасида янада кенгроқ ёйилишида ўзининг ижобий таъсирин кўрсатди, менимча.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+