“Chehra palace” меҳмонхонасида янги БПТ очилди

04.09.2019, 15:58

“Chehra palace” меҳмонхонасида янги БПТ очилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Chehra palace” меҳмонхонасида париянинг янги қуйи бўғини ташкил этилди.

Мазкур БПТда “Жонажон Ўзбекистоним – мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик – берган имконият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, меҳмонхона ишчи-хизматчилари иштирок этишди.

-Мустақиллик халқимизнинг чинакам улуғ байрами, - деди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев. - Орадан 28 йилга яқин вақт ўтаётган бўлса ҳам бу айём бизга ҳар сафар олам-олам қувонч бағишлайди. Шундай тинч, осуда ва фаровон мамлакатда яшаб, меҳнат қилаётганимиздан фахрланиб кетамиз.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар партия вакиллари  сўзга чиқиб муҳим сиёсий жараён–сайловлар ва унинг аҳамияти, Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар. Иштирокчиларни жонли мулоқотга чорлаб, улар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

-Вилоятнинг Гулистон шаҳрига яқин, арча дарахтлари билан ўралган, тинч ва сўлим гўшасида жойлашган, европа стандартларига тўла жавоб берадиган меҳмонхонамиз 103 ўринга мўлжалланган, - дейди “Chera palace” уч юлдузли меҳмонхона директори Ботир Базаров. - Йигирмага яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган меҳмонхонада ҳар бир мижозга алоҳида ва юксак даражада хизмат кўрсатилади.

Давра суҳбатидан сўнг таъсис йиғилиши ҳам ўтказилди. Меҳмонхонанинг 12 нафар ходими партия сафига қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномалари топширилди. Ботир Базаров“Chera palace”  БПТ раиси қилиб сайланди.

Бу маскандаги маслакдошларимиз сафи 18 нафарга етди.

 Комилжон БУРҲОНОВ,

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

бошланғич партия ташкилотлари

билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+