“Биз эришган юксак марралар истиқлол шарофатидандир”

04.09.2019, 17:42

“Биз эришган юксак марралар истиқлол шарофатидандир”

Жиззах вилояти “Жиззахаккумуляторзаводи” ОАЖ қошидаги БПТда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, сўнги уч йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби дастурлар аҳолини янгича фикрлаш ва ишлашга сафарбар этишда муҳим роль ўйнаётганини алоҳида таъкидлашди. 

–Корхонамиз 1998 йилда ташкил топган, – дейди БПТ раиси Ойбек Қулмирзаев. –Ўтган давр мобайнида улкан ютуқларга эришдик. Айни пайтда ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз нафақат ички бозорга, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Биз эришган юксак марралар эса аввало, истиқлол шарофатидандир. Зеро, мустақиллик йилларида халқимиз фаровонлиги юксалиб, ҳаётга, меҳнатга муносабатимиз тубдан ўзгарди.

Маълумот учун, бугунги кунда “Жиззахаккумуляторзаводи” ОАЖ қошидаги БПТда 250 нафар маслакдошларимиз фаолият юритмоқда. Кейинги пайтларда қуйи бўғинда олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида маслакдошларимиз сафи янада кенгайиб бораётир. 

 Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    830
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+