Ёшларга ишониш керак

13.09.2019, 17:24

Ёшларга ишониш керак

Навқирон авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий-сиёсий, иқтисодий билимларини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида OzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан кўплаб амалий ишлар амалга ошириб келинаётир.

Партиянинг “Парламентда менинг ўрним”, “Хавфсиз интернет” лойиҳалари, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган “Ёш мулк­дор - юрт таянчи”, “Ишбилармон талаба”, “Ёш инновациячи”, “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” форуми, “Ёш либераллар клуби”, “O‘zLiDeP кутубхонаси”, “Янги авлод кадрлари” лойиҳалари юқори савияда ташкил этилиб, ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашилмоқда.

Хусусан, ҳар йили ўтказиладиган “Ишбилармон талаба” ва “Ёш инновациячи” республика кўрик-танловида Тошкент шаҳридан иштирок этган номзодлар фахрли ўринларни эгаллади. Саралаш тадбирлари натижасида Тошкент шаҳрида 120 дан ортиқ иқтидорли ёшлар аниқланиб, уларнинг яратган инновацион ишланмалари Инновацион ривожланиш ва Халқ таълими вазирликларига тақдим этилди. Улар халқаро миқёсдаги тадбирларда ҳам қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Пойтахтимиздаги ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор амалий ишлар қилинаяпти. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” шиори остида “Ёшлар бандлигини таъминлаш – энг муҳим вазифамиз” мавзусида саноат ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг 800 дан зиёд ўқувчилари, маҳаллалардаги вақтинча ишсиз ёхуд уюшмаган ёшлар қатнашиши таъминланди. Ушбу форум давомида 60 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 300 дан зиёд бўш иш ўринларини тақдим этишди. Қувонарлиси, 150 дан ортиқ ёшлар шу ернинг ўзида ишга кириш учун йўлланма олдилар.

Жорий йил бошидан буён “Соғлом ҳаётга қадам ташла!”, “Баркамол ёшлар – жамият келажаги”, “Биз зарарли иллатларга қаршимиз!”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”, “Баркамол оила – соғлом жамият” шиорлари остида акциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, турли спорт мусобақалари уюштирилиб, улар орқали 76 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Ташкил этилган тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот натижасида 4 мингдан зиёд ёшлар партия сафига қабул қилинди. Ҳозирда O‘zLiDePнинг Тошкент шаҳридаги аъзоларидан 45028 нафари ёшлар эканлиги ҳам бежиз эмас, албатта.

  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+