Қашқадарёда иқтисодий ислоҳотлар самараси муҳокама қилинди

23.09.2019, 20:07

Қашқадарёда иқтисодий ислоҳотлар самараси муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Мустақилликни мустаҳкамлашнинг пойдевори бўлган иқтисодий ислоҳотлар самараси” мавзусида давра суҳбати ўтказди.  

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят Давлат солиқ ва Божхона бошқармалари, Савдо саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” вилоят бўлими вакиллари, тадбиркор ҳамда фермерлар қатнашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Шодмонов ва бошқалар партия сайловолди дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, вилоятнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, ақлли тиббиёт соҳасини кенг тарғиб этиш, вилоят туризм салоҳиятини янада юксалтириш, хотин-қизларни касаначиликка жалб этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш кераклигини таъкидлади.

“Ҳукуматимиз томонидан иқтисодиётни либераллаштириш борасида дадил қадамлар қўйилди, – дейди “Севаз-Андроникс” МЖЧ раҳбари А.Бойқараев. –Жумладан, божхона тартиб-қоидаларини соддалаштирилиши ва бож тўловларининг пасайиши четдан асбоб-ускуналар келтириб, экспортбоб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимизга муҳим омил бўлмоқда”.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари, депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+