Қорасув кўприги қачон таъмирланади?

15.10.2019, 12:25

Қорасув кўприги қачон таъмирланади?

Сурхондарё вилояти Музрабод тумани “Шўроб” қишлоғининг  ўртасидан Қорасув дарёси оқиб ўтади. Дарёнинг икки томонида эса “Буюк ипак йўли” ҳамда “Фидокор” маҳаллалари жойлашган бўлиб, дарё устига қурилган кўприк уларни боғлаб туради. Баҳор ва куз ойларида сел тошқини ҳосил бўлиб, кўприкни боғлаб турувчи қирғоқлар емирилмоқда. Кўприк ҳам кўп йиллар олдин қурилгани учун анча эскирган.

Ўтган йили қишлоқ аҳолиси ўзларининг ҳисобидан кўприкни бироз таъмирлашди. Лекин қирғоқ емирилишда давом этмоқда. Чунки қирғоқни сел сувидан ҳимоялаш ва кўприкни маълум меъёр ва талаблар асосида таъмирлаш каттароқ маблағни талаб этади. Аҳолининг эса бунга имкони етмайди. Агар аҳвол шу тариқа давом этаверса, қирғоқдаги автомобиль йўли ёпилиб, 5-Чегара постига ўтиш йўли ҳам беркилади. Кўприк йиқилиб тушса, қишлоқ иккига ажралиб қолади. Бу эса 7500 нафар киши яшовчи маҳаллалар фуқароларини ташвишга солмоқда.

Мазкур муаммо юзасидан 2015-2017 йилларда партия вакиллари ва депутатлари томонидан мутасадди ташкилотларга кўп бора мурожаат қилинди, депутатлик сўровлари юборилди. Бироқ ҳали-ҳануз муаммо ўз ечимини топмади.

Агарда кўприк таъмирланиши давлат дастурига киритилиб, муаммо ижобий ҳал этилса, “Буюк ипак йули” ҳамда  “Фидокор”  маҳаллалари  фуқаролари, айниқса, болаларнинг қиш-қировли кунларда туман маркази ва мактабга қатновига қулай шароит яратилиб, аҳолининг хавфсизлиги таъминланган бўлар эди.

 Эшқобил СОБИРОВ,

O‘zLiDeP Музработ тумани

21-“Халқабод”сайлов округидан

сайланган вилоят кенгаши депутати

  • Кўрилди
    1202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+