Сутлибулоқликлар ичмаган сувига пул тўламоқда

19.10.2019, 14:46

Сутлибулоқликлар ичмаган сувига пул тўламоқда

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши ўтган йили тегишли идоралар масъуллари иштирокида туманнинг Сутлибулоқ маҳалла аҳолиси билан сайёр учрашув ўтказган эди. Ушбу мулоқот давомида ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан кўпроқ ичимлик сув муаммосига тўхталишган эди. Ушбу ҳудудга сув ўн километр масофадан келиши, тармоққа кунига бир соатдан сув берилиши, сув маҳалланинг барча ҳудудларига етиб боргунича тармоқдан узилиши, натижада аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби қондирилмаётгани хусусида мурожаат қилишган эди. Бундан ташқари мулоқотда мутасаддиларга мавжуд ичимлик сув тармоғининг ўта эскиргани, мавжуд сув ховузларида антисанитария ҳолатлари юзага келаётгани кўрсатилиб, аҳволни ўнглашда ёрдам сўралган.

Ушбу муаммони ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдураҳмон Ҳусаиновга бириктирилди. Партия депутати томонидан жорий йилнинг 11 июлида “Янгиқўрғон ичимлик сув” унитар корхонаси раҳбари М. Ходжиевга мазкур ҳолат юзасидан депутатлик сўрови орқали мурожаат қилинди. Халқ вакилининг сўровига “бажарилади” қабилида жавоблар олинсада, аҳволни ўнглаш юзасидан ҳали ҳеч бир иш қилингани йўқ.

Ҳудуддаги аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган яна бир жиҳати шундаки “емаган сомсага” пул тўлаётгани бунданда ачинарли ҳолатдир. Маҳалла ҳудудида сув бўлмасада ҳар ойда ҳар бир хонадон вакиллари киши бошига 8 минг сўмдан тўлов амалга оширилаётганини қандай изоҳлаш мумкин. Буниси ҳам камлик қилгандек, “Янгиқўрғон ичимликсув” маъмурлари ҳудуд аҳолисидан сувдан нотўғри фойдаланганлик учун жарима ҳам ундира бошлаганлар.                  

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, ҳудуд аҳолиси  масалани депутат эътиборига кўтаришдан, халқ вакили эса муаммони мутасаддиларга кўтаришдан чарчаган. Сутлибулоқликларнинг арзига ким қулоқ осади. Ёхуд улар ушбу маҳалла қачон “Обод маҳалла” дастурига киритилишини кутишга мажбурми.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гайрат2019-10-19 18:51:41

Мазкур масала буйича Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давсувинспекция урганиш утказишга тайёр эканлигини маълум килиб, сизлардан 71 234 27 88 ракамига кунгирок килиб алокага чикишингизни сурайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+