Ҳоким ўринбосари ваъдасини бажарди. Муаммо ҳалми? Ҳал

25.11.2019, 17:31

Ҳоким ўринбосари ваъдасини бажарди. Муаммо ҳалми? Ҳал

uzlidep.uz  сайтида жорий йил 29 октябрь куни “Пискентдаги муаммо аҳолини хавотирга солмоқда. Мутасаддилар эса қуруқ ваъда бериш билан қутиляпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Унда Пискент тумани “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғини “Ғолиблар” кўчасида яшовчи одамларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар баён қилинган эди.

“Оҳангарон-Далварзин ирригация тизими бўлими биноси ёнидаги боши берк кўчада турли тош, ғишт бўлаклари, бетон қолдиқлари уюлиб кетган. Бу масалани ҳал этиш бўйича 2012 йилда туман ҳокимлигига қилинган мурожаат ҳозирга қадар эътиборсиз қолмоқда”, – деганди мурожаатчилар.

Мақола чоп этилгач, Пискент туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йил 22 ноябрь куни туман ҳокимининг  саноатни ривожлантириш, капитал  қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари С.Исақулов бошчилигида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган бетон қолдиқлари олиб ташланган.

  • Кўрилди
    1207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+