Олтинкўлда китобсеварлар сараланди

24.12.2017, 13:42

Олтинкўлда китобсеварлар сараланди

Олтинкўл саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Китоб-маънавият кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи томонидан мазкур беллашув тарзида ташкил этилган тадбирда тумандаги 7 та коллежнинг энг фаол китобхон ўқувчилари жамоалар шаклида сараландилар. Беллашувда аввалдан тақдим этилан рўйхатда белгиланган китоблар доирасида саволлар берилди.

-Китоб мутолааси инсоннинг маънавий камолотини белгилайди, - дейди мусобақа ташкилотчиси O‘zLiDeP Олтинкўл туман кенгаши аппарат раҳбари Хуснора Абдуллаева. – Ушбу мусобақа орқали нафақат ёшларнинг ўзбек бадиий адабиёти бўйича билимлари синаб кўрилди, балки уларнинг мутолаага бўлган қизиқишлари ҳам бир қадар оширилди. Ўзбек адибларининг машҳур асарларидаги лавҳалар асосида саҳналаштирилган намойишлар ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён қилди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган беллашув шартларига кўра, Олтинкўл Иқтисодиёт коллежининг “Либераллар” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақа иштирокчиларининг барчасига O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши томонидан бадиий адабиёт намоёндаларининг машҳур асарлари эсталик совға сифатида такдим этилди.

Дилмурод Собиров,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

Ёшлар қаноти бўлими етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+